Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Степан Атоян: «Қосимов яхши футболчи бўлган, аммо мураббийлик...»

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболида ўзига хос ном қолдирган футболчилардан бири – Степан Атоян ҳозирда Грецияда фаолият олиб бораётганини яхши билсангиз керак. Яқинда “Нефтчи”нинг собиқ юлдузи билан қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

- Собиқ жамоангиз “Нефтчи” ва Ўзбекистон терма жамоаси хусусида нима дея оласиз?
- Фарғоналиклар ўйинида сўнгги пайтда ижобий ўзгаришлар кузга ташланмоқда. Жамоа кучлилар билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиляпти. Умуман олганда, фарғоналиклар ҳар доим рақибларга ташвиш туғдириб келишган.

Терма жамоа эса кутилмаганда саралаш босқичини омадсиз бошлади. Лекин шаштни пайсатирмаслик лозим. Ҳали ҳаммаси олдинда.

- Абрамов ўрнига Қосимов келди. Бу ўзгаришга қандай муносабат билдирасиз?
- Нима ҳам дердим, философияни тушунишмайди чоғи. Бир нарсани унутманг. Қосимов зўр ўйинчи бўлган. Аммо мураббийлик осон иш эмас. Ҳали унда етарли тажриба йўқ. “Бунёдкор” бу бошқа масала. Терма жамоа эса...

- Абрамов кўп хато қиларди ва танқидга учрарди?
- Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин бу хатолардан тегишли хулоса чиқариш лозим. Терма жамоага келган ўйинчи нима бўлган тақдирда ҳам ўзини кўрсатиши шарт. Мамлакатнинг бош жамоаси – бу қандайдир карвонсарой эмас. Бунга бошқача ёндошиш керак.

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 19:15, 06.07.2012.
Ўқилди: 7051 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик