"Манчестер Сити" Бернарду Силва билан шартномани узайтириши мумкин.
Инглиз клуби ярим ҳимоячи билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Daily Mail. Улар келгуси ойларда ўтиши керак.
Ўтган ёзда португалиялик футболчига "Барселона" қизиқиш билдирганди, аммо каталонияликлар расмий трансфер таклифи билан чиқмаган.
Маълум қилинишича, "Сити" футболчини жамоадан кетишни истаса, ўзида сақлаб қолмайди, потенциал харидорлар 80 миллион фунт стерлингга яқин таклиф билан чиқишади.
Силва билан музокаралар келаси ёзда "Сити"нинг трансфер сиёсатига маълум даражада таъсир қилади. Спорт директори Чики Бегиристайн Бернарднинг ўрнига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузади.
Португалияликнинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.