Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия терма жамоасини бошқариши мумкин, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.
Манбада келтирилишича, 7 июль куни Лёв Россия футбол иттифоқи раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун Санкт-Петербургга учиб келади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия ОАВ ушбу вазифага номзодлардан бири Хосеп Гвардиоланинг Москвага келиши ҳақида хабар тарқатган эди. Шу куннинг ўзидаёқ Гвардиоланинг агенти бу хабарнинг миш-мишдан ўзга нарса эмаслигини билдирган эди.