Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Владимир Шишелов "Насаф"да?!

Баҳо:
+ | -

Бизга маълум бўлишича, “Андижон” жамоасининг ҳужумчиси Владимир Шишелов “Насаф” клубига ўтиши мумкин. Лекин бу трансфер ҳозирча юз фоиз аниқ эмас. Шунингдек бизда трансферга расман 11 июлдан рухсат берилиши ҳаммангизга маълум.

Хабарингиз бўлса, Владимир Шишелов бу йилги мавсум бошидан, “Андижон” жамоаси бош мураббийи Александр Аверьяновнинг таклифига кўра Россиянинг биринчи дивизионида фаолият юритувчи Воронеж шаҳри “Факел” жамоасидан “Андижон” жамоаси сафига келиб қўшилган эди.

Владимир Шишелов асли Россияда таваллуд топган ва кейинчалик оиласи Навои шаҳрига кўчиб келишган ва у Ўзбекистонда вояга етган. Аввал ҳам у мамлакатимиздаги “Пахтакор”, “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор”), “Бухоро”, “Зарафшон” ва “Қизилқум” жамоаларида ҳам тўп тепган. У шунингдек, Россия биринчи лигаси тўпурари ҳам бўлган.

Ҳозирги пайтда, Владимир билан Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси жуда қизиқиб турибди, қолаверса “Андижон” жамоаси ҳам уни ўз сафида олиб қолиш ҳаракатида аммо Владимир Шишеловга “Насаф”ни таклифлари маъқул бўлган кўринади.

Ўйинчи ҳақида маълумотлар:
Исми шарифи: Владимир Александрович Шишелов
Тўғилган санаси: 8 ноябрь 1979 йил (33 ёш)
Амплуаси: ҳужумчи
Фуқоролиги: Ўзбекистон
Бўйи: 176 см
Оғирлиги: 72 кг

Владимир Шишеловни бу йилги “Андижон” жамоаси сафидаги фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтирмадик. Бундан Сиз мухлислар яхши хабардорсиз.

Яна бир янгилик, “Насаф” жамоасига “Бухоро” ва миллий терма жамоамиз аъзоси Жасур Ҳасанов ҳам келиб қўшилиши мумкин.

Ушбу трансфер яқин кунларда аниқ бўлиш арафасида. Воқеалар ривожини кутиб қоламиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 06:37, 07.07.2012.
Ўқилди: 7001 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.