Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

"Португалияликлар ўзлари овқатланадиган идишга тупурадилар". Роналду яна эътибор марказида

Баҳо:
+ | -

 Юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду учун 2022/23 йилги мавсум яхши бошланмади. "Манчестер Юнайтед"да 37 ёшли португалиялик захира ўриндиғида кўпроқ кўриниш бермоқда. Криштиану охирги марта 13 август куни АПЛда 90 дақиқа ўйнаган, ўшанда “қизил иблислар” «Брентфорд»га (0:4) шармандали тарзда мағлуб бўлганди. Шундан сўнг, Эрик тен Хаг Роналдуни фақат заҳира футболчиси сифатида кўрди (максимал 32 дақиқа) ва "Манчестер Юнайтед" стартда португалияликсиз тўртта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонди.

Криштиану жорий мавсумдаги ягона голни Европа лигасида «Шериф» билан ўйинда (2:0) пенальтидан киритди.

Португалия термасида "Манчестер Юнайтед"дан фарқли ўлароқ, Роналдуга ҳали ҳам сўзсиз ишонч билдирилмоқда. Миллатлар лигаси доирасида Чехия ва Испанияга қарши ўйинларда “Олтин тўп”нинг беш карра ғолиби ҳар баҳсда 90 дақиқадан ўйнади – шунга қарамай, Португалия терма жамоаси мухлислари мураббий Фернанду Сантуш Криштиануни захирага қўйиши керак, деб ҳисоблайди.

Испания билан ўйин олдидан Португалиянинг энг йирик спорт газетаси A Bola "менос Роналдо, маис Португал" сарлавҳаси остида "Роналду камроқ, Португалия кўпроқ" деб таржима қилинган мақола чоп этди. Луис Энрике шогирдларининг ғалабаси (1:0, сўнгги дақиқаларда Алваро Мората гол урди) ва Криштиану томонидан қўлдан бой берилган бир неча аниқ голли вазиятлардан сўнг мухлислар ва мутахассислар бир фронт бўлиб Роналдуга қарши бўлишди: ҳозир 37 ёшли футболчи жамоага фойда келтирмаяпти, аксинча ўз жамоасига зарар этказмоқда.

"Роналду аввалги кучини йўқотди ва бу унинг ёшидан келиб чиққан ҳолда нормал ҳолат", - дея Криштиану мухлислар саҳифаларидан бирига иқтибос келтиради Sportbible. "Биз у аввалгидек эмаслигини тан олишимиз керак."

"Криштиану Роналду нима учун ҳали ҳам Португалияда ўйнаётганига ҳеч қандай изоҳ йўқ", деб ёзади журналист Зак Люи. “Рафаэль Леау, Педро Нето, Жоау Феликс ва бошқа кўплаб иқтидорли футболчилар ўз имкониятини кутаётганда бундай бўлиши мумкин эмас. Испанияга қарши ўйинда Роналду яна бир бор бу фикрлар тўғи эканлигини тасдиқлади.

“У доим ғалаба қозонган, у феномен эди. Аммо энди кетиш вақти келди”, - дейди Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано.

Роналду испанларга қарши ўйиндаги муваффақиятсиз ҳаракатлардан ташқари, сардорлик боғичини улоқтириб мухлисларни ғазаблантирди.

Криштианунинг жиддий муваффақиятсизликлардан сўнг асосий ҳимоячиси унинг синглиси Катя Авейро эди. “Ҳозирги замон мени умуман ажаблантирмайди. Португалияликлар ўзлари овқатланадиган идишга тупурадилар, ҳар доим шундай бўлган », - деб ёзди Катя ижтимоий тармоқларда. "Португалияга доимо ёрдам берганларга қўл чўзиш жуда зарур. Аммо мухлислар аҳмоқ ва ношукур." 

Манба: www.sport24.ru
Киритилди: 21:47, 30.09.2022.
Ўқилди: 10257 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.