Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Баҳрайнга қарши бўлиб ўтадиган Осиё кубоги 3-туридан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз плей-офф ҳақида ҳали умуман ўйлаганимиз йўқ. Бор эътибор Баҳрайнга қарши баҳсга қаратилган. Таркибдаги барча футзалчиларимиздан фойдаланган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Баҳрайн учрашуви 1 октябрь, Тошкент вақти билан 16:00'да старт олади.