“Гамбург” 30 сентябрь, жума куни Германия иккинчи дивизиони 10-турида “Ганновер”ни мағлуб этди (2:1). Ўйин Ганновердаги "Хайнц-фон-Хайден" аренасида бўлиб ўтди.
"Гамбург" учун бу ғалаба иккинчи Бундеслигадаги кетма-кет саккизинчи ғалаба бўлди. Opta хабарига кўра, клуб бу кўрсаткич бўйича турнир рекордини ўрнатди.
Иккинчи Бундеслиганинг 10-туридан кейин “Гамбург” 24 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.