Кириш Регистрация

OLAM.uz Портали Ўзбекистоннинг энг яхши футбол шарҳловчисини аниқлади

Баҳо:
+1 | -

OLAM.uz Портали Ўзбекистон телевидениесидаги энг яхши футбол ўйинлари шарҳловчисини аниқлаш бўйича сўровномага якун ясади.

Сўровнома натижаларига кўра, фойдаланувчиларнинг катта қисми – 33,92% (269 киши) - футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга ўз овозини берди.

Респондентларнинг 26,99 фоизи (214 киши) Даврон Файзиевни энг яхши футбол шарҳловчиси сифатида эътироф этишди. Яна 210 нафар фойдаланувчи ёки сўровномада қатнашганларнинг 26,48 фоизи Давлат Турдиалиевга овоз берди. Шу тарзда биринчи учталик қолганлардан катта фарқ билан олдинга чиқиб олди.

Етакчи учталикдан кейин рейтингда “Менга ҳеч бири ёқмайди” деган жавоб варианти ўрин олди. Бу билан респондентларнинг 5,67 фоизи (45 киши) Ўзбекистон телевидениесидаги футбол шарҳловчиларининг ҳеч бири ёқмаслигини билдирди.

Қолган жавоб вариантлари орада катта фарқ билан ортда қолиб кетди.

Шундай қилиб, 2012 йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, ўзбек футбол шарҳловчиларининг рейтинги қуйидагича:

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев - 33.92% (269)
Даврон Файзиев - 26.99% (214)
Давлат Турдиалиев - 26.48% (210)
Менга ҳеч бири ёқмайди - 5.67% (45)
Зафар Имомхўжаев - 2.14% (17)
Менга фарқи йўқ - 1.78% (15)
Менга ҳаммаси ёқади - 1.01% (8)
Мурод Ризаев - 0.76% (6)
Дилшодбек Тўхтабеков - 0.50% (4)
Умид Рўзиев - 0.50% (4)
Тўлқин Бакирхўжаев - 0.25% (2)

Сўровномада жами 793 киши иштирок этди.

Манба: olam.uz
Киритилди: 11:45, 08.07.2012.
Ўқилди: 8451 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик