"Вильярреал"нинг Бразилиялик ҳужумчиси Нилмар яқин кунларда ЦСКА футболчисига айланиши мумкин. Айни пайтда музокаралар охирига етиб бормоқда, дея хабар беради Sports.ru.
Агар келишув амалга ошса трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил этиб, Нилмарнинг ЦСКАдаги маоши 2,5 миллион евро бўлиши тахмин қилинмоқда.