Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Конте АПЛдаги ҳакамлик даражасини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Арсенал"га қарши дербида Эмерсон Роялнинг майдондан четлатилишидан сўнг АПЛдаги ҳакамлик даражасини танқид қилди.

Рояль кеча бўлиб ўтган Премьер-лига ўйинининг 62-дақиқасида Габриэль Мартинеллининг тўпиғи соҳасига зарба бериб, тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Орадан бир неча дақиқа ўтиб “Тоттенхэм” учинчи голни ўтказиб юборди ва якунда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Конте ҳакам Энтони Тейлорнинг қизил карточка ҳақидаги қарорига тўғридан-тўғри рози бўлмаса-да, Антонио Премьер-лига ҳакамлари янада барқарор бўлишини истайди.

"Тўғрисини айтишим керак. Англияда ҳакамлик қилиш жуда қийин, чунки бу ердаги ҳакамлар бир чизиққа ёпишиб олмайди.

Баъзида сиз вазиятни кўрасиз ва сиз бу қизил карточка бўлиши мумкин деб ўйлайсиз, лекин бунинг ўрнига улар сариқ карточка ёки ҳеч нарса кўрсатишмайди. Баъзида эса сариқ карточка учун вазиятни кўрасиз ва улар қизил карточка кўрсатишади.

Улар бунинг устида кўп ишлашлари керак. Италияда ҳакамлар пайшанба куни йиғилишади ва уч кун бирга бўлиб, видеоларни ўрганишади ва яхшиланишга ҳаракат қилишади.

Улар Англияда шундай қилишадими, билмайман, лекин бу яхши фикр бўларди, чунки бу ерда футбол даражаси жуда юқори ва бизга ҳакамлик ва ВАР даражаси бир хил бўлиши керак.

АПЛда ҳақиқатан ҳам юқори даражадаги футбол бор ва шунинг учун ҳамма нарса мос бўлиши керак.

Шубҳасиз, Эмерсон хафа, чунки у нима бўлганини билади ва қизил карточкадан кейин биз учун қанчалик оғир бўлганини билади. Бу футболда содир бўладиган ҳодиса.

Эмерсон ёш ўйинчи, у эндигина 23 ёшда ва менимча, у бу вазиятдан кейинги сафар яхшиланиш ва шунга ўхшаш вазиятдан қочиш учун фойдаланиши керак.

Тўғрисини айтсам, нафақат унинг ўзи, балки барча футболчилар унинг четлатилишидан ҳайратда қолишди", - деди Конте The Independent билан суҳбатда.

Киритилди: 12:25, 02.10.2022.
Ўқилди: 1199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.