Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Милош Красич ёзги трансфер мавсумида бошқа жамоа сафига ўтиши аниқ бўлиб улгурди. Туринликлар нима қилиб бўлсада, сербиялик футболчидан қутулиш ҳаракатидалар.
Маълумотларга қараганда, "Ювентус" Красич борасид "Интер" берган таклифга рози бўлган. Туринликлар бундан икки кун олдин "Интер" ҳимоячиси Лусиони сотиб олганидан хабарингиз бор. Ўз навбатида "Интер" ҳам Красичнинг трансфер нархини бироз туширишса, уни сотиб олишлари мумкинлигини тъкидлади.
"Ювентус" "Интер" билан бу трансфери амалга оширишга рози бўлди.
Хабарларга кўра, миланликлар сербиялик футболчи учун 10 миллион евро миқдорида маблағ ажратишади.