Орельен Тчуамени "Реал"дан таклиф олгани учун "ПСЖ"га ўтиш ҳақида ўйламади.
"Менга бир нечта клублар қизиқиш билдиришди, лекин “Реал” ҳам курашда эканлигини эшитиб, ҳеч нарса ҳақида ўйламаган эдим. Агентга “Монако” ва “Мадрид” рози бўлиши учун ҳамма нарсани қилишини айтдим.
- "ПСЖ"чи?
- "ПСЖ" мени шубҳа остига қўймади. Бу ҳам жуда катта Европа клуби, лекин менинг танловим аллақачон қилинганди. "Реал"га ўтишни хоҳлардим", - деди Мадрид ярим ҳимоячиси Téléfoot нашрига берган интервьюсида.