Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

Жамолиддин Раҳматуллаев: «Кореянинг кучли ва заиф томонларини кўриб чиқдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев бугун матбуот анжуманида иштирок этиб, эртага бошланадиган Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Барчани футбол байрами билан табриклайман. Биз бу саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўрдик дея оламан. Яхши йиғинлар ва ўйинлар ўтказдик. Барчаси оптимал даражада. Болаларда ҳам мотивация етарли, уларнинг кўзи ёниб турибди.

Рақиблар ҳақида
— Бу босқичда барча жамоалар кучли. Лекин биз ўз юртимизда, мухлисларимиз олдида ўйнаймиз. Бу бизга ёрдам беради ва болаларга қўшимча куч беради. Корея Республикаси ҳар доим кучли рақиб ҳисобланади. Бизда уларни ўрганишга етарли вақт бўлди. Таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва заиф томонларини кўриб чиқдик. Худо хоҳласа, бу жамоага қарши ўйинга тайёрмиз.

Таркиб ҳақида
— Қайсидир футболчини мақтаб, кимнидир танқид қилишни хоҳламайман. Биз энг яхши дарвозабонларни саралаб олдик. Улар мусобақага тайёр.

Шри Ланкани мусобақада иштирок этмаслиги
— Биз бундай ҳолатларга доим тайёрмиз. Бу бизга руҳан таъсир қилмайди. Олдимизда 2 та ўйин бор. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Уларни мағлуб эта олсак, кейинги босқичга албатта чиқамиз.

Польшадаги турнир ҳақида
— Ҳар бир турнирда максимал даражада яхши иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу турнирда асосан болаларни кўриб олдик. Барча 20 нафар футболчига бир хил имконият беришга ҳаракат қилдик. Шу сабабли бор эътиборимизни асосий мусобақага қаратдик. Мақсадимиз Европанинг кучли жамоаларига қарши ўйинларда хато ва камчиликларимизни кўриб олиш эди.  

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси футболчиси Лазиз Мирзаев:

— Бу босқичгача яхши ўйинлар ўтказдик. Осиёнинг топ жамоалари билан ўйнадик. Бу бизга етарлича тажриба берди деб айта оламан. Мураббийларимиз доимий кўникмалар бериб келмоқда. Ўз уйимизда бўладиган ўйинларга тайёрмиз.

Босим ҳақида
Бизда босим йўқ. Жамоанинг кайфияти яхши. Уйимизда ўтадиган ўйинларда ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:41, 04.10.2022.
Ўқилди: 2058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz