Пауло Дибаланинг ёзги трансфери "Интер"га амалга ошмай қолгани маълум бўлди.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "нерадзурри" бош мураббийи Симоне Индзаги трансферга тўсқинлик қилган. Мутахассис клуб раҳбарияти томонидан сотиб юборилишини истаган Хоакин Корреани жамоада олиб қолишни афзал кўрди. Оқибатда Дибаланинг трансфери барбод бўлди ва футболчини "Рома" қўлга киритди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Дибала еттита ўйин ўтказиб, тўртта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.