Украинанинг "Шахтёр" клуби бош мураббийи Игор Йовичевич "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳақида гапирди.
"Модрич шу ёшида дунёнинг энг яхши клубида топ даражадаги ўйин кўрсатмоқда – бунақаси аввал ҳеч кимнинг қўлидан келмаган.
Хави ҳам, Иньеста ҳам ёшроқ вақтида бошқа чемпионатларга кетишган.
Мен Модричнинг фаолиятидан ҳайратдаман ва у Хорватия ўғлони эканлигидан ғурурланаман. Лука – етакчилик тимсоли", – деди мутахассис.