8 июль куни Бекободда "Металлург" жамоасига қарши Ўзбекистон кубогининг чорак финал илк учрашувидан кейин «Насаф» футболчиларига бир ҳафталик таътил эълон қилинди.
Июльнинг иккинчи ярмида, аниқроғи 15 июлдан бошлаб жамоанинг барча аъзолари клубнинг Қаршидаги қароргоҳида тўпланишади ва иккинчи даврага айнан Қашқадарё марказида ҳозирлик кўрилади. Давралар оралиғида жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
“Насаф” футболчилари 29 июль куни Қаршида мамлакат кубогининг чорак финалида “Металлург” жамоасини қабул қилишса, миллий чемпионатда иккинчи давранинг илк учрашувини сафарда 3 август куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.