Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду январь ойидаги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин. Футболчига Туркия чемпионатида даъвогар бор, деб хабар бермоқда Fotomac нашри.
Манба тарқатган хабарга кўра, 37 ёшли тўпурарга Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдирмоқда. Туркиянинг топ-клуби ўтган ёзда Роналдуга қизиқиш билдирганди, бироқ ўша пайтда келишув якунланмай қолганди. “Арслонлар” келаётган қишда яна бир уриниб кўришади.
Роналдунинг ўзи аввалроқ "Манчестер Юнайтед"дан кетиш нияти борлигини маълум қилганди, бироқ у ўзига мос клуб топа олмади. Бу мавсумда Криштиану “қизил иблислар”нинг захира футболчисига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.