Режага кўра ўсмирлар терма жамоасига рақиблик қилиши керак бўлган Таиланд ўсмирлар терма жамоаси 20-27 август кунлари Ўзбекистонда меҳмон бўлади. 21 август куни Тошкентда дастлабки ўйин ташкил этилса, орадан икки кун ўтиб, 23 август куни томонлар Янгиерда тўқнаш келишади. Ва ниҳоят учинчи ўртоқлик ўйини 25 август куни Қарши шаҳрида ташкил этилади. Шаҳарларнинг бу алмашиши об-ҳаво шароитига тезда мослашишда қўл келади.
Қайд этиш керак, Таиланд ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг «В» гуруҳида Австралия, Ироқ ва Уммон термаларига қарши кураш олиб боради. Ўзбекистондаги йиғин тай ўсмирлари учун ҳам фойдали. Зеро Эрон ва Ўзбекистондаги об-ҳаво Таиланд шароитига қараганда бир-бирига анча яқин.













