Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ФИФА “Арал самали” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқи белгилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 16 август куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Арал самали” футбол клуби ҳамда унинг хорижлик собиқ мураббийи Николай Шевченко ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва унга асосан собиқ мураббийи олдидаги молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажармагани сабаб “Арал самали” футбол клубига нисбатан 45 кун муддат ичида зиммасидаги қарздорлик масаласини бартараф этиш талаби юклатилган эди. 

Агар клуб белгиланган вақт ичида мазкур низоли вазиятни ҳал этмаса, “Арал самали”га нисбатан ички ва халқаро трансферларни амалга ошириш тақиқи автоматик равишда белгиланиши маълум қилинган. 

Бироқ 7 октябр куни ФИФА Николай Шевченконинг юристлари мурожаатига асосан, “Арал самали” футбол клуби белгиланган муддат ичида зиммасидаги молиявий мажбуриятларни бажармади, дея эътироф этди ва клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 16:19, 08.10.2022.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик