8 июль куни Бекободда «Металлург» жамоасига қарши Ўзбекистон кубогининг чорак финал илк учрашувидан кейин футболчиларга бир ҳафтали таътил эълон қилинди.
Июльнинг иккинчи ярмида, аниқроғи 15 июлдан бошлаб жамоанинг барча аъзолари клубнинг Қаршидаги қароргоҳида тўпланишади ва иккинчи даврага айнан Қашқадарё марказида ҳозирлик кўрилади. Давралар оралиғида жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда клуб сайтида ҳар бир янгилик мунтазам равишда бериб борилади.
“Насаф” футболчилари 29 июль куни Қаршида мамлакат кубогининг чорак финалида “Металлург” жамоасини қабул қилишса, миллий чемпионатда иккинчи давранинг илк учрашувини сафарда 3 август куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.