"Насаф" жамоасининг иқтидорли ва умидли яримҳимоячиси Жаҳонгир Жиямуродов ҳозирги пайтда кичик жароҳатдан сўнг, соғлигини тиклаш борасида муолажаларни давом эттирмоқда. Жаҳонгир энди қисқа ва енгил машғулотларни ҳам бошлаб юборди. Кейинги пайтларда Жаҳонгирни ҳам "Насаф"ни тарк этиши тўғрисида гап сўзлар тарқала бошлади...
Мамлакатимиз чемпионати давралар оралиғида трансфер ойнаси ҳам очилди, шунинг учун ҳар бир жамоа мухлислари ўз севган клубларидаги ўзгаришларни "юрак ҳовучлаб" кутишади. Шунга асосан, бундай пайтда мухлислар орасида ҳар-хил миш-мишлар кундан кунга авж оладики, бу ҳолат айрим клубларнинг мухлисларини хурсанд қилса, айрим мухлисларни жуда хафа қилиб қўяди.
Биз шу мақсадда, ўзимизнинг Жиямизга унинг "Насаф"ни тарк этадими, йўқми? Шунга аниқлик киритиш мақсадида ва келгусидаги режалари билан қизиқиб мурожаат қилдик.
- Жаҳонгир соғликлар қалай, жароҳатлар ортда қолдими?
- Раҳмат, ҳозир анча тузукман энди енгил машқларга ҳам киришдим лекин тўлиқ соғлигимни тиклашга яна озроқ вақт керак бўлади.
- Насиб бўлса, иккинчи давра бошигача тўлиқ жароҳатдан қутулиб оларсиз?
- Айтганингиз келсин, футболчи учун энг ёмон нарса бу жароҳатлардир, ўзим ҳам ўйинларни жуда соғиниб қолдим.
- Энди сизга мухлисларимизни қизиқтираётган бир саволимиз бор, сизни мухлислар "Насаф" жамоасини тарк этмасмикан деган хавотирда?
-Йўқ, мен "Насаф" мухлисларини жуда ҳурмат қиламан ва яхши кўраман, шунингдек ўйинларимни доимо жамоамизнинг содиқ мухлисларига бағишлайман, улар хавотир олишмасин, мени ҳали "Насаф"ни тарк этиш мақсадим йўқ. Ушбу жамоа таркибида келгусида юқори натижаларга эришиш ниятим бор. Бунинг учун бор маҳоратим ва кучимни бағишлашга доимо тайёрман.
-Раҳмат сизга Жаҳонгир, биз мухлислар сизни тез орада соғайиб, жамоамиз сафидаги ўзингизнинг жанговор ўйинларингизни намойиш этасиз деган умиддамиз. Биз мухлислар сизнинг ўйинларингизни соғиниб қолганмиз.
-Сизларга ҳам раҳмат, жамоамиз мухлисларига менинг алангалик саломимни ҳам етказиб қўйинг, насиб бўлса тез орада дийдор кўришамиз.