Суперлига 21-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сўғдиёна” (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Бақоев олдинги ўйиндан кейин футболчилари ҳам руҳий ҳам жисмоний томондан толиқиб қолишганини айтди.
“Олдинги ўйиндан кейин тикланиш жараёни қийин кечмоқда. Футболчиларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан муаммолар бор эди. “Насаф” аввалги турда “Пахтакор”ни енгган эди. Уларнинг қандай кучли жамоа эканлигини билардик. Шогирдларимга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман” – дейди Бақоев.
“Бугунги ўйинда ҳам футболчиларни жароҳати туфайли алмаштиришга мажбур бўлдик. Жасур Ҳасанов ва Виталий Денисов бугун ўйинни охиригача давом эттира олишмади”