Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жуд Беллингемнинг келаси манзили қайси жамоа бўлади?

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўтган мавсумдан бери кўплаб клубларнинг трансфер мақсади бўлиб келмоқда. Ўтган ёзда 19 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш кучайганди. “Асаларилар” ёш англияликни ўз таркибида сақлаб қолишди, аммо кейинги йил буни такрорлаши даргумон. Футболчига бўлган талаб борган сари жиддийлашмоқда ва унинг ўзи мавсум оралиғида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бир манбага кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си Беллингемни 120-150 миллион еврога баҳолаган. Нима бўлишидан қатъий назар, ярим ҳимоячининг мавсум охирида немис клубини тарк этиш эҳтимоли тобора кучайиб бормоқда. Футболчига 4 нафар жиддий даъвогар бор.

"Реал Мадрид”

"Реал Мадрид" бу рўйхатда Англия Премьер-лигаси аъзоси бўлмаган ягона клубдир. Ва афтидан, "қаймоқранглилар" ўйинчи учун Премьер-лигадаги рақибларга қарши курашда ғалаба қозонишади. Маълумки, 2019 йилдан бери "бланкослар" футболчи билан бир неча бор алоқада бўлишган. Ҳатто Мадриднинг кўрсатмаси бўйича ярим ҳимоячи "Боруссия" билан шартномани узайтирмаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Мадриднинг “Реал”и Беллингемни Лука Модрич ёки Тони Кроос ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Қаймоқранглилар" таркибида аллақачон Эдуардо Камавинга ва "Манчестер Юнайтед"га жўнаб кетган Каземиро ўрнини анча муваффақиятли эгаллаган Аурелиен Тчуамени бор. Марказий ярим ҳимоячилардан жамоада Федерико Вальверде ҳам бор.

Кроос аллақачон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, 37 ёшли Модрич эса аста-секин бунга яқинлашмоқда. Ярим ҳимоячилар триоси - Тчуамени, Камавинга ва Беллингем жуда истиқболли кўринади.

"Ливерпуль"

Ҳеч кимга сир эмаски, “Ливерпуль” марказий ярим ҳимоя позицияси учун футболчи қидирмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп ҳам тасдиқлади. Мерсисайдликлар таркибида Тиаго Алкантара, Жордан Хендерсон ва Жеймс Милнер бор.

Алекс Окслейд-Чемберлен ва Наби Кейта ҳам бор, лекин улар унчалик барқарор эмас, шунинг учун улар кўп ўйнашмайди. Ҳеч ким бу вазиятда Кертис Жонсга умид боғламайди. "Ливерпуль" битирувчиси бу мавсумда майдонга тушмаган.

ОАВ хабарларига кўра, Беллингем - "қизиллар"нинг ёзги трансфер мақсади. "Ливерпул"нинг ярим ҳимоядаги кадрлар ҳолатини ҳисобга олсак, бунга ишониш мумкин. Футболчи учун бу яхши вариант бўларди. Ёш ярим ҳимоячи тезда мерсисайдликларнинг асосий ўйинчисига айланиши эҳтимоли юқори. Аммо битта тарафи бор: бунинг учун “қизиллар” камида 100 миллион евро тўлашга қодир ва тайёрми? “Боруссия Дортмунд” бундан камига рози бўлмайди.

"Манчестер Юнайтед"

"Манчестер Юнайтед" бутун ёзни "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни қўлга киритиш учун ўтказди. Бу масала бўйича кўплаб шарҳлар ва парда ортидаги воқеалар бўлди, лекин трансфер амалга ошмади. Манкунианликлар футболчининг трансферига қайтишлари даргумон, унга кўп вақт сарфланган. Беллингем Манчестер клубининг янги мақсадига айланди.

“Манчестер Юнайтед”да марказий ярим ҳимоячилардан Фред ва Донни ван де Бек бор. Бироқ, бразилиялик Эрик тен Хаг қўл остида ротация ўйинчисига айланади, нидерландиялик эса захира ўриндиғида ўтиришда давом этмоқда. "Юнайтед" "Боруссия"га Жуд учун керакли миқдорни тўлашига шубҳа йўқ, аммо футболчининг ўзига бу трансфер керакми? Манкунианликлар учун вазият аста-секин яхшиланмоқда, аммо улар ҳалигача совринлар учун курашдан йироқ.

"Манчестер Сити"

“Манчестер Сити” трансферлар учун катта маблағ тўлаши ҳеч кимга сир эмас. Беллингем ҳам Англия чемпиони сафига ўтишга қизиқяпти. Миш-мишларга кўра, Эрлинг Холанд собиқ жамоадошини Манчестерга кўчиб ўтишга ундамоқда. Футболчилар "Боруссия"да бирга ўйнашган ва ҳанузгача алоқада. Уларнинг бирлашуви содир бўлиши мумкин.

Киритилди: 10:47, 10.10.2022.
Ўқилди: 5881 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.