Кириш Регистрация
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна 1-1 Вильярреал
25/05 19:00 Насаф 1-1 Динамо
25/05 19:00 Пахтакор 1-1 Қизилқум
25/05 19:15 Реал Сосьедад 0-2 Атлетико
25/05 21:00 Ювентус 2-0 Монца
25/05 21:30 Альмерия 6-1 Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано 0-1 Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан 3-3 Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

"Арсенал"нинг ажойиб стартлари

Баҳо:
+ | -

Ўтган омадсиз мавсумдан сўнг, Лондонниинг "Арсенал" клуби ажойиб трансфер сиёсатини олиб борди, 132 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади ва бир зумда Премьер-лигада энг юқори поғонасига кўтарилди. Жамоа анчадан бери бундай ажойиб старт қайд этмаган эди! Қуйида эса "канонирлар"нинг яхши бошлаган мавсумлари ҳақида гап кетади. 

Мавсум-2001/2002

Арсен Венгернинг «Арсенал»даги даври инглиз футболидаги энг эсда қоларли даврлардан биридир. Ушбу асрнинг бошида унинг жамоаси Премьер-лигада ғалаба қозонди, аммо турнирнинг иккинчи ярмини ажойиб ўтказиш туфайли натижага эришилди. Дастлабки 9 турда лондонликлар «Лидс»га имкониятни бой бериб, «Болтон» ва «Челси» билан дуранг ўйнаган эди.

Мавсум-2002/2003

Кейинги йили футболчилар ўз натижаларини яхшиладилар ва 9-турга қадар улар мағлубиятга учрамади - «Челси» ва "Вест Хэм" билан атиги иккита дуранг. «Арсенал» турнир жадвалининг етакчиси эди ўша пайтлар.

Мавсум-2003/2004

2003 йилда чемпионликни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади, аммо 2004 йилда унвон қўлга киритилди. Бу мавсум клуб тарихидаги энг зўр мавсум бўлди: бутун мавсумда бирорта ҳам мағлуб бўлмаган!

Мавсум-2004/2005

Кейинги мавсум бошланиши ҳам яхши бўлди: тўққиз турда Болтон билан битта дуранг. 11-турга қадар «Арсенал» пешқадамликни сақлаб қолди, аммо якунда чемпионликни қўлдан бой берди.

Мавсум-2007/2008

Бир йил ўтиб, Венгер жамоаси яна топ-3лик учун кураш олиб борди. 15 турда футболчилар «Блекберн», «Ливерпуль», “Манчестер Юнайтед” ва «Ньюкасл» билан тўртта ўйинда  атиги саккиз очко йўқотишди.

Мавсум-2009/2010

Манчестер жамоалари дастлабки тўққизта турда «Арсенал»дан икки марта очко олишган. «Сити» лондонликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва «Юнайтед» рақибларини 2:0 ҳисобида енган. 

Мавсум-2013/2014

Орадан бир неча йил ўтиб Лондон клуби Премьер-лигада яна яхши ўйин кўрсатди, 10 турда фақат "Астон Вилла"га ютқазди ва "Вест Бромвич" билан ўйинда ғолиб аниқланмади. Қолаверса, ўша мавсумда Англия кубогидаги "кононирлар" зафар қучган.

Мавсум-2016/2017

Венгернинг «Арсенал»даги охирги мавсуми ҳам Англия кубоги ғалабаси билан якунланди. Миллий турнирда жамоа яхши бошлаган бўлсада, бешинчи ўринни қўлга киритди. 

Мавсум-2018/2019

Унаи Эмерининг инглиз клубидаги старти ёмон бўлмади: 9 турда лондонликлар фақат «Манчестер Сити» ва «Челси»га мағлуб бўлишди. «Арсенал» ҳаттоки Европа Лигаси финалига қадар етиб борди, бироқ у ерда Маурицио Сарри бошчилигидани "Челси"га ютқазди. Премьер-лигада эса Чемпионлар лигасига чиқа олмай, бешинчи ўринни эгаллади.

Мавсум-2022/2023

Энди эса омад яна «Арсенал» томонда бўлмоқда. Микель Артета Габи Жезус ва Олександр Зинченкони қўлга киритиб, ажойиб жамоа тузди ва бир қатор муваффақиятли тактик тажрибаларни бошлади. Натижада, тўққиз тур давомида унинг шогирдлари сафарда фақат “Манчестер Юнайтед”га имкониятни бой беришди.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:59, 11.10.2022.
Ўқилди: 2424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.