Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Индонезия полицияси стадионда муддати ўтган кўздан ёш оқизувчи газни ишлатган

Баҳо:
+ | -

Индонезия полицияси 1 октябрь куни Канжурухан стадионида тартибсизликлар рўй берганда фойдаланиш муддати ўтиб кетган кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланганини тан олди. Шунга қарамай, полициячилар муддати ўтиб кетган газ одамни ўлдирмаслигини таъкидлашмоқда, деб хабар бермоқда TEMPO.CO портали.

Полициячилар 1 октябрь куни "Арема" ва "Персебая" жамоалари учрашувида Канжурухан стадионига чиқиб кетган футбол ишқибозларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Натижада одамлар орасида ваҳима ва ур-йиқит келиб чиққан. Воқеа 131 кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди, юзлаб ишқибозлар жароҳат олган.

Индонезия полициясининг жамоатчилик билан алоқа бўйича бўлим бошлиғи, генерал Деди Прасетьонинг TEMPO.CO порталига баёнот беришича, кўздан ёш оқизувчи газнинг фойдаланиш муддати тугаса, унинг кимёвий таъсир кучи ҳам пасаяди.

Прасетьонинг қўшимча қилишича, мамлакат полициясининг олиб борган текширувларига кўра, стадионда рўй берган фожиа қурбонлари кўздан ёш оқизувчи газдан эмас, балки ур-йиқит пайтида ҳалок бўлган.

Киритилди: 06:02, 12.10.2022.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4354]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2729]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2568]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2424]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1740]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1704]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1594]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1535]

Флик «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Барселона» таркибига ўзгартиришлар киритади [1470]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1447]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик