Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.
— Авваламбор Хоразм вилояти раҳбарлари, клуб мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Очиғи, "Машъал"нинг таркибидаги 70 фоиз футболчилар ротатция қилингани кутилмаган бўлди. Ўйиннинг бориши прагматик тарзда кечди. Биз ўз услубимиздан воз кечмадик. Рақиб сафида кўплаб ёшлар тушнган бўлсада, қийин ўйин ўтказдик. Улар икки карра иштиёқ билан тўп тепди. Жамоамиз имкониятлардан фойдаланди. "Машъал" яхши шаклланган жамоа. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
— Марчианога охирги дақиқаларгача имкон бердингиз. У ғалабани таъминлади. Мазкур футболчини жамоага ким таклиф қилган?
— Кутилмаганда таниш мураббийимиз футболчилар борлигини, кўрикдан ўтказиб кўришимизни айтиб қолди. Биринчи лиганинг "Жиззах-Барс" жамоасида машғулот ўтказаётганди. Жамоамизда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
— Кейинги мавсумда жамоа билан Суперлигага йўлланмаси учун курашишга уриниб кўрасизми?
— Балки бу йил омадимиз келса плей оффда ўйнашимиз эҳтимоли йўқ эмас. Мавсум бошида бундай мақсад йўқ эди. Асосий вазифа таркибни ёшартириш эди. Охирги йилларга келиб бу футболчилар ҳам хатоларини биляпти. Тажриба тўплашяпти.
Махсус комиссия стадионни текширяпти. Менимча, фақат хавфсизликка оид жойларни тўғирлаш қолди. "Андижон"ни табиий майдонда қабул қилишимиз ҳам мумкин.