Кириш Регистрация

Навбатдаги Мессими ёки «янги Дембеле»

Баҳо:
+-1 | -

«Барселона» бош мураббийи Хави 15 ёшли ўсмир Ламин Ямални асосий жамоага тортмоқда.

Айтишларича, Каталония фахри ёш болакайни шунчаки, севиб қолган, албатта, футбол маъносида. Хўш, у Мессининг навбатдаги ворисими ёки «Янги Дембеле»? Қуйидаги мақоласи шу йигитча ҳақида.

«Блауграна»га қарашли «Ла Масия» академияси охирги йиллар бир қатор ёрқин истеъдодларни тарбиялаб, катта саҳнага чиқарди. Хусусан, яқин орада Гави ва Ансу Фати каби йигитлар Лионель Месси, Андрес Иньеста ва Серхио Бускетс изидан юра бошлаганларига гувоҳ бўлдик. Энди эса 2007 йили туғилган Ямал ўзи ҳам шу академияда таҳсил олган Хавини ҳайратда ушламоқда. Таъкидланишича, «Барса» тизимидаги U-19 жамоаси - «Хувенил А» сафида тўп сураётган бир қатор иқтидорлар яқинда асосий таркиб вакиллари машғулотида иштирок этишди, жумладан,  15 ёшли Ямал ҳам.

Ламин Ямал - қойилмақом дриблингга эга ҳужумчи. Айниқса, чап оёғи билан сеҳрли «ҳунар»лар кўрсатади. Болакай ҳозирга қадар «Барселона»нинг ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга улгурди. Испания ўсмирлар термаси ўйинлари видеоёзувларига қарасангиз, Ямалга бежиз катта умид боғланмаётганини дарҳол тушунасиз. Умуман, Ламин аллақачон каттароқ ёш тоифасига сакради. Ҳозирда ўзидан 4 ёш катта футболчилар билан ўйнаётган йигитча улар орасида ажралиб туришни ҳам уддаламоқда. «Барса» ёшлар тизимидаги жамоалар ишларидан хабардор мухлислар ва экспертлар эса ҳозирда у ҳақда тилларидан бол томизиб гапиришяпти. Дейлик, айримлар Ямални Лео рақамини мерос қилиб олган жамоанинг ҳозирги бош «марварид»ларидан бири Фати билан таққосламоқдалар.

«Мундо Депортиво» журналисти Ферран Мартинеснинг қайд этишича, Хави ёш йигитчани шунчаки, севиб қолган, албатта, футбол маъносида. Янги вундеркинд ҳуқуқларини Гави ва Эрик Гарсиянинг агенти Иван де ла Пенья ҳимоя қилмоқда. Демакки, у яқин орада биринчи профессионал шартнома остига имзо чекиши ҳам ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда, Ламинга бошқа клублар қизиқа бошлади. Тўғри, «Барса» бундай иқтидорни осонгина қўйиб юбормайди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:13, 12.10.2022.
Ўқилди: 5502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик