Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Эрик тен Хаг Роналдуни олдинги, "супер ҳолати"га қайтармоқчи

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Юнайтед" сўнгги баҳсини "Эвертон" билан сафарда ўтказганди. Жамоа ливерпулликлар устидан ғалабага эришди. "МЮ"нинг уч очколик голини эса Криштиану Роналду киритган эди. Аммо "манкунианликлар" ўша ўйинда ғалабага эришиш билан бирга, ўз ҳужумчиси Антони Марсьялдан ҳам бир неча ҳафтага айрилди. Бу эса "айримлар"га катта имкон дегани. Жамоа устози Эрик тен Хаг сўзларига кўра, Марсьялсиз клуб Роналдунинг ёрдамига муҳтож бўлади. Бу ҳақида тен Хаг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Нидерландиялик мутахссис шундай дейди:

"Мен уни (Роналдуни) қўлимдан келганича қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Биз ҳар бир футболчидан ҳар хил нарса талаб қиламиз. Шахсан мен, Роналдудан самарали фойдаланиш тарафдориман. Ҳозир у нисбатан яхшироқ формада ва бундан хурсандман. Мавсум бошида унинг формада эмаслиги ҳамма учун муаммога айланганди. Бу эса шуни яна бир бор исбот этдики, ҳеч ким мавсумолди баҳсларини ўтказиб юбормаслиги керак.

Мен ҳозирга қадар Роналду билан кўп гаплашдим. Шу сабаб унинг формада эмаслигини яхши билардим. Аммо охирги ўйинда у ажойиб маҳсулдорлик кўрсатди. Ассист ва гол, ўйлашимча, ёмон натижа эмас. Прессингларда ҳам Роналду етарлича иштирок этмоқда. Унинг формада бўлмагани, жамоа учун ҳам мураккаб даврга айланди. Мен эса доимо жамоанинг ҳар бир аъзосини ўйинларга тайёр бўлишини хоҳлайман. Аммо бу ҳаёт ва доим ҳам бундай бўлавермайди. Айниқса, сизни олдинда муҳим ўйин кутиб турган бўлса. Керакли футболчилар мавжуд бўлмаганда, фойдаланиш мумкин бўлганларидан максимум оқилона бўлган таркиб шакллантиришга ҳаракат қиламан. Ишонинг, ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Европа саҳнида ҳаракат қилиш осон иш эмас. Аммо ЕЛда гуруҳни ютиш жуда ҳам муҳим. Буни футболчиларим ҳам яхши билади".

37 ёшли Роналду пайшанба куни оқшомида "Омония"га қарши асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ушбу баҳсни ҳужумчи Марсьяль, ҳимоячилар Харри Магуайр ва Уан-Биссака ҳамда ярим ҳимоячи Донни ван де Беклар жароҳат сабаб ўтказиб юборади. "Манчестер Юнайтед" айни дамда ЕЛ доирасида ўз гуруҳида "Реал Сосьедад" билан етакчилик учун курашмоқда. Роналду эса бу йўлда "МЮ"га ёрдам бериши керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:11, 13.10.2022.
Ўқилди: 4879 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.