Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ДЗЮДО: Абдулла Тангриев қонидан наша топилган

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик машҳур дзюдочи ва курашчи Абдулла Тангриев икки йилга халқаро мусобақалардан четлатилди. Бу ҳақда Франсиянинг “Спортс.фр” интернет-нашри хабар бермоқда.

Интернет-нашрнинг ёзишича, июн ойида Ўзбекистонлик спортчининг организмидан "Cannabis" моддаси (наша ўсимлиги) топилган. Шу сабаб у кейинги икки йил давомида Ўтказиладиган мусобақалар, жумладан, 2012-йил Лондонда бўлиб ўтадиган 30-Ёзги Олимпиада Ўйинларида иштирок эта олмайди.

“Спортс.фр” Тангриевнинг четлатилишига оид бошқа маълумотлар келтирмаган. “ЛъЭкип” нашри машҳур франциялик дзюдочи Тедди Ринер воқеа юзасидан ўз фикрини билдирар экан, “Олимпиада ўйинларидек катта мусобақани тақиқланган моддани қабул қилиш сабаб ўтказиб юбориш ақлдан эмас”лигини айтган.

Аввалроқ, бир қатор Ўзбек нашрларида Абдулла Тангриев оёғидан жароҳат олгани учун Олимпиада Ўйинларида иштирок эта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, Ўзбекистон дзюдо федерациясидаги манба Абдулла Тангриев жароҳат олгани сабаб Лондонга бормаслигини “Кун.уз”га тасдиқлаган эди.

Абдулла Тангриев дзюдо бўйича беш карра Осиё чемпиони, 2011-йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Тангриев 2008-йилги Пекин Олимпиадасида кумуш медални қЎлга киритган бЎлса, 2003, 2005 ва 2009-йилги дзюдо бЎйича жаҳон чемпионатларида ҳам иккинчи бЎлган, кураш бЎйича 2005-йилги жаҳон чемпионати ғолиби.

Халқаро дзюдо федерациясининг 9-июл куни эълон қилинган янги рейтингида Абдулла Тангриев 100 килограммдан ортиқ вазнда 7-Ўринни эгаллаб турган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:28, 12.07.2012.
Ўқилди: 12795 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.