Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Улуғбек Бақоев «Насаф»да?

Баҳо:
+ | -

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Улуғбек Бақоев иккинчи давра бошидан “Насаф” жамоаси сафида фаолият кўрсатиши мумкин.

Ҳа, “Насаф” жамоасида ҳам ўз олдига ҳужум чизиғини янада кўчайтиришни асосий мақсад қилиб қўйган кўринади. Бизга маълум бўлишича, “Насаф”нинг ҳужум чизиғида фаолият кўрсатган бир нечта ўйинчилар жамоани тарк этиши мумкин. Шунинг учун “Насаф” жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ушбу ҳужумчилар ўрнига бошқа ҳужум чизиғида ўйнадиган футболчиларни қидираётганига ўхшаяпти. Энди “Бухоро” футбол мактабининг тарбияланувчиси Улуғбек Бақоев “Насаф” жамоаси аъзосига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу хабар “Насаф” ПФК томонидан расман эълон қилинмаган.

Ўйинчи ҳақида умумий маълумотлар:

Исми шарифи: Улуғбек Истамович Бақоев

Тўғилган санаси: 28 ноябрь 1978 йил

Тўғилган жойи: Бухоро шаҳри

Дастлабки ўқув юрти: Бухоро болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчиси

Профессионал карьераси: катта футболда фаолиятини 1996 йил “Бухоро” футбол жамоасида бошлаган, кейин Москванинг “ЦСКА”,  «Торпедо-ЗИЛ» (ҳозирги «Москва» ФК), Нижнекамск шаҳрининг  “Нефтехимик” жамоаларида ўйнаган. 2004-2007 йиллар Қозоғистоннинг “Тобол” жамоасида ўйнаб бир мавсумда 22 та гол урган, 2008-2009 йиллар Тошкентнинг “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор”) жамоаси таркибида бўлган, бу жамоада ҳужум чизиғида кучли рақобат бўлгани учун бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушган ва кейин Самарқанднинг “Динамо” жамоасига кўчиб ўтган. Сўнгра  ушбу ўйинчи яна Қозоғистоннинг “Тобол” жамоасига ўтган ва 16 марта дарвозаларни ишғол этиб, бомбардир бўлган. 2011 йили Қозоғистоннинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган. 2011 йили январ ойидан яна бир Қозоғистоннинг жамоаси “Жеттису” жамоасига ўтади. Ушбу жамоа сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 18 марта гол муаллифи бўлган. 2011 йили октябрь ойида БААнинг “Дубай клуб” жамоаси билан шартнома имзолаган. Ушбу жамоа сафидаги фаолиятидан сўнг у яна Қозоғистонга қайтиб келади.

Улуғбек Бақоев ҳозирги пайтда Павлодарнинг (Қозоғистон) “Иртиш” жамоаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Эсингизда бўлса, 2011 йили бўлиб ўтган Осиё Кубоги мусобақаларида бир ўйинда 2 марта гол муаллифи бўлиб, миллий терма жамоамизнинг Иордания устидан эришган ғалабасига катта ҳисса қўшган.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 01:01, 13.07.2012.
Ўқилди: 6751 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.