Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Спорт сиёсатдан ҳоли эмас. УЕФА Белорусга қарши қандай чора қўллайди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УEФА Косово билан ўйнашдан бош тортган жамоаларни жазолайди. Беларус энди нима қилиши керак?

2022 йилда “Спорт сиёсатдан ташқарида” ибораси ниҳоят ўзининг асл маъносини йўқотди – Евро-2024 саралаш турнирига қуръа ташлаш маросими навбатдаги баҳсли мунозарани келтириб чиқарган бўлса ажаб эмас. Гап шундаки, Исроил, Беларус ва Косово терма жамоалари бир гуруҳга тушиб қолишди - беларуслар Косово билан ўйнашга қарши.

Британиянинг The Athletic нашри ўз материалида УEФА катта эътибор билан Беларус футболини, айниқса миллий терма жамоани кузатиб боришини таъкидлади. Уларнинг фикрича, Украина билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашуви миллий терма жамоанинг зудлик билан четлатилишига олиб келиши мумкин. Чунки жамоага нейтрал майдонларда ўйнаш тақиқланган.

Бироз олдин Германиянинг Der Spiegel нашри Германия ички ишлар вазири Ненси Фрейзер Беларус терма жамоасини халқаро турнирлардан четлатишга чақирганини, чунки мамлакат Россиянинг сиёсий иттифоқчиси бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. Аммо УEФА бундай қадам ташлашга шошилмаяпти, дейди ассоциация президенти Александер Чеферин ва бундай чақириқларни популизм деб ҳисоблайди:

"Четлатиш сиёсати бироз бўлсада популизмдек акс садо беради. Ҳозирда биз бунга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз. Агар бирор нарса ўзгарса, биз албатта жавоб берамиз. Сиёсатчилар қарор қабул қилиш кучимизни ҳурмат қилишлари керак. Шунингдек, биз сиёсатчилар ва ҳукуматларга нима қилиш кераклигини айтмаймиз”, - дейди Чеферин.

Шу билан бирга, УEФА ўз позициясини аниқ кўрсатди: Косово билан ўйнашдан бош тортган жамоалар дисквалификациягача жазоланади. УEФА Европа чемпионати регламентининг 30-моддасига ишора қилди. Хусусан, унда айтилишича, “агар ассоциация ўйинни ўтказишдан бош тортса ёки ўйин бўлиб ўтмагани ёки тўлиқ ўтказилмагани учун жавобгар бўлса, УEФАнинг Назорат интизом ва ахлоқ бўйича органи (CEDB) ўйинни бекор қилинган деб эълон қилади. Бундан ташқари, ишнинг ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, (CEDB) тегишли уюшмага ҳар қандай қўшимча интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин, шу жумладан танловдан четлатиш масаласи.

Белоруссия биринчи навбатда Косовога қарши ўйинларда муаммога дуч келадими ёки йўқми ҳали тўлиқ аниқ эмас. 3 мартдан бошлаб Беларус терма жамоасига мамлакат ҳудудида – фақат нейтрал майдонларда ўйнаш тақиқланди. Бироқ, Беларусни тан олмаган мамлакатлар жамоалари Косово билан тўқнаш келганида ўйинларда муаммо бўлмаган. Жумладан, Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш доирасида косоволикларга қарши хотиржам ўйнаган бўлса, Исроил ва Косово ёшлар терма жамоалари U-21 Европа чемпионати доирасида ўйин ўтказди.

Беларус учун вазият ҳозирги сиёсий қарашлардан келиб чиққан ҳолда анча мураккаб. Аммо ҳозирча беларусликлар Косово билан ўйнашдан бош тортгани ҳақида ҳеч қандай хабар ёки миш-мишлар йўқ.

Киритилди: 11:56, 14.10.2022.
Ўқилди: 1607 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.