Роналдунинг «Эвертон» дарвозасига урган голини нишонлаши вирусга айланиб кетди – турли футболчилар, ёшлар такрорлашни бошлаб юборишди. Лекин айнан мана шундай усулда нишонлаш сабаби сир қолаётганди.
Кўпчилик буни ниҳоят АПЛда мавсумдаги илк голини урган Роналдунинг хотиржам тортиши билан изоҳлаганди, аммо ундай эмас экан. “Манчестер Юнайтед”нинг расмий сайтида бунинг изоҳи очиқланди.
Гап шундаки, Криштиану доим “Юнайтед”даги ёш футболчиларга уйқуга эътибор бериш кераклиги, бу спорт формасини ушлаб туришда жуда муҳим эканини уқтирар экан. У бу ҳақида шу даражада кўп ва такроран гапирганки, ёш футболчилар бу ҳақида хазил гаплар қилишни бошлаб юборишган.
Роналду асосан икки позада – “мурда” ва “эмбрион” кўринишида ухлашини айтган ва голни нишонлаш чоғида, ўша позалардан бирини намойиш қилган.