Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Челси" футболчиси ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Рис Жеймс тиззасидан олган жароҳати туфайли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш хавфи остида, дея хабар бермоқда журналист Сами Мокбел.

Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлиши мумкин. Бундай чоралар зарурлиги тўғрисида қарор кейинги 24 соат ичида қабул қилиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Милан"га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олган эди.

Жорий мавсумда ҳимоячи лондонликлар сафида 11 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди. “Челси” навбатдаги ўйинни 16 октябрь куни “Астон Вилла”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Киритилди: 18:06, 14.10.2022.
Ўқилди: 1385 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.