"Барселона" президенти жамоа бош мураббийи Хавини қўллаб-қувватлашини билдирди.
12 октябрь куни Каталония клуби Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасидаги ўйинда “Интер” билан дуранг ўйнади (3:3).
“Хави ва яхши ўйинчиларимизга бўлган ишонч сақланиб қолмоқда. Биз Европанинг катта жамоалари билан рақобатлаша оламиз.
Ўтган мавсумда "Бавария" билан қандай ўйин ўтказганимиздаги фарқни сезишингиз мумкин. Футболчилар тизимга кўникиши керак. Хави жамоанинг ривожланиши учун нима кераклигини билади.
Биз Чемпионлар Лигасида паст натижага эришдик, аммо биз ўз ишимизни қилишимиз ва бутун эътиборимизни Ла Лигага қаратишимиз керак.
Хави ажойиб инсон. У яхшиланади ва бизга кўп муваффақият келтиради. Биз доимо гаплашамиз.
Менда ўйинлардан кейин кийиниш хонасига тушиб, ўз фикрларимни билдириш одатим бор ва Хавини хафа бўлганини кўрдим.
Лекин у ҳеч кимда бўлмаган қадр-қимматга эга - у доимо ижобий нарсаларни кўради. Бугун биз ҳам гаплашдик, унинг ишончли овози бор.
Биз Мадридга борамиз. Биз Ла Лигада биринчи рақамлимиз. "Сантяго Бернабеу" - биз ўйнашни ёқтирадиган жойлардан бири", - деди Жоан Лапорта.