Римнинг “Лацио” клуби спорт директори Игли Таре Италия жамоаларининг молиявий аҳволи ҳақида гапирди. Унинг фикрича, миллий чемпионатдаги топ-клублар банкротликка учраган.
“Ҳозир А Серияда фақат тўртта жамоа оилаларга тегишли. Булар “Удинезе”, “Лацио”, “Наполи” ва “Аталанта”. Мен бу ёндашувга ижобий муносабатдаман.
"Интер", "Милан", "Рома" ва "Ювентус" каби жамоаларга келсак, техник жиҳатдан улар аллақачон банкрот бўлган. Аммо уларни жуда кўп даромад оладиган трансмиллий корпорациялар қўллаб-қувватлайди.
Бу эса футболнинг қувончи ва иштиёқига қаттиқ таъсир қилади, ушбу спорт турига бўлган муҳаббатни сўндиради. Бу клубларнинг ҳозирги эгаларини клублар анъаналари ёки улар жойлашган шаҳарлар қизиқтирмайди” - деди Таре Римдаги LUISS университетида сўзлаган нутқида.