Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

"Машъал-Академия"нинг кейинги тақдири нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

Бу йилги биринчи лига баҳсларининг дастлабки босқичи якунига етди. Биринчи босқич якунларига кўра, фарм-клубимиз «Машъал-Академия» 12 жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб, кейинги этапга йўл ола билмади.

Дилшод Андаев шогирдлари ўтказилган 22 та ўйиннинг 6 тасида зафар қучиб, 16 бор имкониятни бой беришди. Қизиғи, фарм-клубимиз иштирокидаги баҳсларда бирорта ҳам дуранг қайд этилмади. Тўплар нисбати 22-29 кўринишини олди. Натижада 18 очко жамғарган ёш муборакликлар бу йилги иштирокларини биринчи босқичдаёқ тугатишди.

Кейинги босқичга фарм-клубимиздан ташқари «Орол» (9 очко), «Регистон» ва «Сурхон» (ҳар иккаласи 27 очкодан) каби жамоалар ҳам йўл ола билишмади.

Айни пайтда кўпчиликни «Машъал-Академия»нинг бундан кейинги тақдири нима бўлиши қизиқтираётгани бор гап. Бу борада жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев билан гаплашганимизда саккиз нафар футболчига жавоб берилгани аниқ бўлди. Булар – Равшан Абдужабборов, Руслан Муродиллаев, Маъмур Абдуллаев, Фаёз Азимқулов, Шохруҳ Достонов, Уйғун Бобоназаров, Шаҳзод Қодиров ва Темур Бекчанов. Таркибда қолганлар эса тўлиқ ўринбосарлар сафига ўтишди. Шунингдек, шу пайтгача «Машъал-Академия»да ишлаган мураббийлар штаби ҳам бундан буён ўринбосарларимиз жамоасида фаолият олиб боришади. Дилшод Андаевнинг маълум қилишича, ўринбосарлар таркибида 20-25 нафар ўйинчи шуғулланади ҳамда иккинчи даврага тайёргарлик 18 июлдан Муборакда бошланади. Фарм-клубимиз эса бу йил ҳисобидан бошқа мусобақада иштирок этмайди ва кейинги йил яна биринчи лига баҳсларида қатнашади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 01:43, 14.07.2012.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик