Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» формасида янги реклама пайдо бўлади

Баҳо:
+ | -

2027 йил июль ойидан бошлаб «Барселона» формасида Ohana қурилиш компаниясининг рекламаси жойлаштирилади. Келишув 2029/30 йилги мавсум якунига қадар амал қилади. Чемпионлар лигаси ўйинларида эса Fundació Barça логотипи сақланиб қолади.

Дастлабки уч йил давомида Ohana «Барселона»га йилига қарийб 10 миллион евро тўлайди. Клуб аллақачон 2–3 миллион евро миқдорида олдиндан тўлов олган.

Умуман олганда, шартнома 25 йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган. Дастлабки уч йилдан кейин Ohana лицензиатга айланади ва турар жой мажмуасида «Барселона» бренди қўлланадиган давр учун клубга 1 миллион евродан бироз кўпроқ маблағ тўлаб боради.

Келишув ҳали расман тасдиқланиши керак. Бу масала 19 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Барселона» аъзолари йиғилишида овозга қўйилади.

Киритилди: 17:07, 05.09.2026.
Ўқилди: 2237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик