Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Юрген Клопп vs. Пеп Гвардиола. Уларнинг трансферлар учун қанча пул сарфлаганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Клопп ва Гвардиола ўтган беш йил мобайнида турли хил мусобақалар доирасида доимий тўқнаш келиб турди. Улар жамоаларининг маскимал кучидан фойдаланиш мақсадида ротация билан ҳам шуғулланишади. Таркиб борасида Клопп бир пайтлар шундай деганди: "Сиз ўртача футболчилар билан битта соврин қўлга киритишингиз мумкин. Аммо кўплаб титуллар учун сизга топ ўйинчилар зарур. Улар эса қиммат туради".

Шунингдек, Клопп кўпроқ футболчи сотиб олиш учун, катта сотувларни амалга ошириш керак эканини ҳам айтиб ўтган. У шундай дейди: "Клубда пул етарлича. Аммо трансфер сиёсатининг мақсади аниқ. Биз ишлаб топган пулимизга яраша сарф қиламиз. Яъни, кўп топсак - кўп, кам топсак - кам. Ҳеч кимга сир эмаски, биз катта трансферлар қилавермаймиз. Аммо сотиб олган ўйинчимиз, албатта яхши даражага эга бўлиши керак".
Шунингдек, Пеп Гвардиоланинг ҳам ўз жамоасида қилаётган ишларидан хабарингиз бор. У ўта катта сумма сарфлашга ўрганган. Буни унинг ўзи ҳам тан олишдан қўрқмайди. Испаниялик мутахассис 2021 йилнинг февралида шундай деганди: "Бизда пул кўп ва унга энг яхши футболчиларнигина сотиб оламиз. Ҳа, бунинг ўзи муваффақият учун етарли эмас. Бизда, энг аввало, ақл-бовар қилмас даражадаги кучли тузилма, инсонпарвар, ўз ишини яхши биладиган ва меҳрибон ҳодимлар, мураббийлар штаби мавжуд. Сўнгги тўрт йилдаги эришган ютуқларимизда уларнинг хизмати тенгсиздир".

Қуйида Клопп ва Гвардиола томонидан АПЛда амалга оширилган энг қиммат бешта харид ҳамда шунча сотувни кўриб чиқамиз. Маълумотларлар "Transfermarkt" портали томонидан тақдим этилди.

Юрген Клопп "Ливерпул"да

Беш харид:
1. Виржил ван Дейк – 76,2 миллион фунт
2. Дарвин Нуньес – 67,5 миллион фунт
3. Аллисон – 56,3 миллион фунт
4. Наби Кейта – 54 миллион фунт
5. Фабиньо – 40,5 миллион фунт

Бешта сотув:
1. Филипе Коутиньо – 121,5 миллион фунт
2. Садио Мане – 28,8 миллион фунт
3. Кристиан Бентеке – 28,1 миллион фунт
4. Мамаду Сако – 25,4 миллион фунт
5. Денни Ингз – 22,6 миллион фунт

Умумий харажатлар: 643,06 миллион
Умумий киримлар: 435 миллион
Соф харажат: 207, 32 миллион.

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"да

Бешта харид:
1. Жек Грилиш – 105,8 миллион фунт
2. Рубен Диаш – 61,2 миллион фунт
3. Рияд Маҳрез – 61 миллион фунт
4. Жоао Канселу – 58,5 миллион фунт
5. Эмерик Ляпорт – 58,5 миллион фунт

Бешта сотув:
1. Лерой Сане – 54 миллион фунт
2. Рахим Стерлинг – 50,9 миллион фунт
3. Ферран Торрес – 49,5 миллион фунт
4. Габриэл Жезус – 47 миллион фунт
5. Данило – 33,3 миллион фунт

Умумий харажатлар: 1,1 миллиард
Умумий киримлар: 518 миллион
Соф харажат: 581, 8 миллион.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:51, 17.10.2022.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.