Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема нуфузли совринни қўлга киритган Испания Премьер-лигасининг навбатдаги футболчисига айланди.
Франциялик футболчи душанба куни ўз совринини қабул қилиб олиб, Ла Лига вакиллари орасида 26-ғолибга айланди. Кейинги ўринларни 20 та "Олтин тўп" билан Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси (9), Англия Премьер-лигаси (6) ва Франция 1 лигаси (3) эгаллаб турибди.
2021/22 йилги мавсумда Карим Бензема Чемпионлар Лигаси ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб, барча мусобақаларда жами 44 та гол урди. 34 ёшли ҳужумчи мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Садио Мане ва Кевин де Брюйнедан ўзиб кетди.