"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Олтин тўп" тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди. Мукофотни олиш жараёнида Дрогба у ва Педрини Хави ва Иньестага ўхшатди.
— Сиз икковингиз менга Хави ва Иньестани эслатасиз...
— "Биз Педри ва Гавимиз, ҳар бир футболчининг ўзига хос ҳусусиятлари бор. Биз янада ривожланишга ҳаракат қиламиз", - деди Гави.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи соврин учун курашда Жамол Мусиала (Бавария) ва Жуд Беллингемни (Боруссия Д) ортда қолдирди.