"ПСЖ" янги ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку учун Париж клуби ҳам курашга қўшилмоқчи.
Нкунку айни дамда немис клубининг асосий фигураларидан бири саналади. У ҳужум чизиғининг ҳар уч нуқтасида ўйнай олади.
Шу сабаб "ПСЖ" раҳбарияти уни Неймар ва Мессининг ўрнига узоқ вақтли ўринбосар сифатида кўрмоқда. Нкунку учун "Челси" ҳамда "Ливерпуль" ҳам даъвогар саналади.