"Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола "ПСЖ" билан келишилаётган шартнома жараёни ҳақида сўзлаб берди.
"Агар Златанга Франция чемпионатига ўтиш қизиқ бўлмаганда мен Парижда уч кундан буён турмаган бўлар эдим.Мен Леонардонинг офисига шунчаки қаҳва ичгани келаётганим йўқ - биз ишлаяпмиз.
Шартнома ҳали имзоланмади, музокаралар давом этяпти. Эътиборингизни бир нарсага қаратаман, шартноманинг ҳар-бир банди ўта муҳим, барчасини муҳокама қилиш керак. Ўйлайманки, биз "ПСЖ" билан келиша оламиз", - дея агентнинг сўзларини келтиради L’Equipe.
Аввлроқ Париж клуби Иброҳимович учун йилига 15,5 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













