Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Манба: Бензема "Реал Мадрид" билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан шартномасини узайтиради, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўз твиттерида.

Манбага кўра, 34 ёшли Бенземанинг "Қироллик клуби" билан тузган янги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар чўзилган. "Реал"нинг "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби билан ҳамкорлиги узайтирилиши яқин вақт ичида эълон қилинади.

Ўтган мавсумда франциялик ҳужумчи “Реал” сафида Испания Ла Лигасининг 32 ўйинида 27 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Бензема, шунингдек, Чемпионлар лигасининг 12 учрашувида 15 марта гол урган ва икки марта шерикларига ассистентлик қилган. Унинг плей-офф босқичидаги кўплаб голлари жамоага турнир финалига чиқишда ёрдам берди.

Киритилди: 18:26, 19.10.2022.
Ўқилди: 3258 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.