Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: “Лима бугун жамоамиз учун ўта муҳим голни киритди”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Насаф” (1:2) ўйинидан сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев биринчи бўлимдаги муҳим вазият, Лиманинг голи ва Ғолиб Ғайбуллаевнинг нима учун позициясини алмаштиргани борасида гапирди.

“Рақиб ҳар томонлама кучли ва тажрибали эди. Уларнинг майдонида ўйнаганимизга қарамай, йигитлар шунга мос ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси бирга-бир вазиятда қолганда дарвозабонимиз қутқариб қолди. Бу ўйиннинг муҳим палласи эди. Агар гол бўлганида, ишимиз янада қийинлашар эди”, - дейди Бердиев.

“Лима оҳирги ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилаяпти. Балки кам гол ураётгандир, аммо рақибларга яхшигина босим қилаяпти, курашларда фаол ва жамоамизга катта фойда келтирмоқда. Чемпионлик голи дейишга ҳали бироз эрта. Аммо, у бугун жамоамиз учун муҳим голни киритди”.

“Алибек Давроновнинг йўқлиги туфайли бугун унинг позициясида Ғолиб Ғайбуллаев ўйнади. Олдинга кўпроқ чиқишининг сабаби эса – вазият тақозоси”

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:42, 20.10.2022.
Ўқилди: 1926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.