Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" машғулотларидан четлатилди.
The Athletic нашри хабарига кўра, бош мураббий Эрик тен Хаг португалиялик футболчини асосий жамоа билан машғулотлардан четлаштирди. 37 ёшли футболчи индивидуал тарзда машғулот олиб боради.
Шунингдек, Роналду АПЛнинг 13-туридан ўрин олган "Челси" билан ўйинда ҳам иштирок этмайди.
Кеча ҳужумчи "Тоттенхэм" билан ўйинда (2:0) захира ўриндиғини тарк этиб, кийиниш хонасига кириб кетганди. Роналду бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
Маълум бўлишича, футболчининг ўзи учрашув якунида захирадан майдонга тушишдан бош тортган.