"Реал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари даъвогарлик қилаётган "Тоттенҳэм" яримҳимоячиси Лука Модрич 40 миллион евро таклиф қилаётган "ПСЖ" таклифини рад этди.
"Лукага бўлаётган таклифларнинг кети узилмаяпти. Агар "Реал" билан келиша олмаса "Челси" ёки "МЮ"ни танлайди. "ПСЖ" варианти унинг учун умуман қизиқ эмас", - дея Модрич ваклининг сўзларини келтиради Тhe Daily Star Sunday.
Ўтган мавсумда Модрич "Тоттенҳэм" сафида 41 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 7та самарали пас узатган.













