"Уотфорд" ярим ҳимоячиси Имран Луза ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади. 23 ёшли футболчи оёғи синиши туфайли Марокаш терма жамоасига ёрдам бермайди.
23 ёшли марокашлик чемпионатнинг 16-туридан ўрин олган "Миллуолл"га (0:3) қарши ўйиннинг 18-дақиқасида алмаштирилди.
2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Марокаш F гуруҳида Бельгия, Хорватия ва Канада билан ўйнайди.