Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Леваголдан беназир жавоб

Баҳо:
+ | -

Кеча Франция пойтахти - Парижда «Олтин тўп»-2022 тақдимот-тақдирлаш гала-кечаси ўтказилди.

Маросимдан олдин «Барселона»нинг польшалик голеадори Роберт Левандовскини оддийгина саволга тутишди: «Бенземада футбол оламидаги асосий индивидуал совринни ютиш имконияти қандай?» Левагол бунга доҳиёно ва беназир жавоб берди.

Ҳа, ҳаёт чархпалаги жуда тез айланмоқда. Кечагина 2022 йилни қарши олгандик, бугун эса «Олтин тўп»-2022 соҳиби маълум. Аксарият мутахассислар Париждаги тақдирлаш маросимидан анча олдин бу сафар соврин «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземага топширилишига ишонч билдиришди. Ҳар ҳолда, франциялик футболчи мавсумни ўта таъсирли ўтказди ва чиндан ҳам, мукофотга лойиқлигини тўлиқ исботлади.

Бенземанинг амплуадоши, гол уришда ундан қолишмайдиган Роберт Левандовски ҳам маросимдан аввал «Олтин тўп» францияликка насиб этишини баралла таъкидлади. Полякнинг бу борадаги саволга жавобини олтин цитаталар жамғармасига киритиб қўйиш мумкин: «Ҳа, Бензема «Олтин тўп»га яққол даъвогар. Айнан у олади, тўғри, агар совринни бекор қилишмаса, албатта». Гап шундаки, 2020 йили «Олтин тўп» Роберт­га берилиши башорат қилинган ва кутилганди. Ўшанда польшалик ҳужумчи «Бавария»нинг «требл» қайд этишида бош ролни бажарганди. Қисқаси, нуфузли соврин айнан Левагол мулкига айланишига ҳеч кимда заррача шубҳа йўқ эди, бироқ France Football нашри коронавирус фонида кутилмаганда, «Олтин тўп» маросимини бекор қилди ва соврин эгасиз қолди, Левагол «тўп»сиз... Кейинги мавсум эса «Олтин тўп» яна Лионель Мессига раво кўрилди ва бу кўплаб баҳс-мунозараларга йўл очди. 

Айтганча, Левандовскининг ўзи ҳам Париждаги маросимда қатнашиб, Герд Мюллер номидаги совринни қабул қилиб олди. Бу мукофот мавсум давомида клуби ва терма жамоа­си учун энг кўп гол урган футболчига берилади. 34 ёшли Левандовски якунлаган мавсум «Бавария» клуби ва Польша терма жамоаси сафида жами 57та гол урганини айтиш жоиз.

Футбол тарихида атиги 8 нафар футболчи «олтин хет-трик»ка эришган. Яъни Бобби Чарльтон (Англия), Герд Мюллер (Германия), Франц Беккенбауэр (Германия), Пауло Росси (Италия), Зайниддин Зидан (Франция), Ривалдо (Бразилия), Роналдиньо (Бразилия) ва Кака (Бразилия) 2та йирик турнир (ЖЧ ва ЧЛ)да ғалаба қозониш баробарида «Олтин тўп»ни ҳам бошлари узра баланд кўтаришган. Ҳа, бу элит рўйхатда на Лионель Месси ва на Криштиану Роналду бор. Карим Бензема ҳам бўлмаслиги аниқ, камида Қатар-2022 финишига қадар...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:03, 23.10.2022.
Ўқилди: 3887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик