Италия чемпионати 11-туридан ўрин олган учрашувда “Лацио” сафарда “Аталанта”ни мағлуб этди – 2:0.
Меҳмонлар сафида Маттиа Закканьи ва Фелипе Андерсон голларга муаллифлик қилишди.
Мезбонлар ўйинни озчиликда якунлади - 90-дақиқада бергамоликлар ҳужумчиси Луис Муриэль иккинчи сариқ карточкани олди.
"Лацио" 24 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. “Аталанта” қўшимча кўрсаткичлар бўйича римликлардан ортда қолган 11 ўйиндан кейин 24 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
“Аталанта” – “Лацио” - 0:2 (0:1)
Гол: Закканьи, 10 - 0:1, Фелипе Андерсон, 52 - 0:2
“Аталанта”: Спортьелло, Соппи (Мэле, 64), Демирал, Околи (Гимшити, 46), Скальвини, Хатебур, де Рон (Эдерсон, 75), Пашалич (Малиновский, 46), Копмейнерс, Лукман (Сапата, 71), Муриэль.
“Лацио”: Проведель, Романьоли, Казале, Марушич, Весино, Катальди (Башич, 70), Милинкович-Савич, Ладзари (Хюсай, 77), Фелипе Андерсон, Закканьи, Педро (Канчельери, 84).