Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Мбаппенинг "ПСЖ" билан тузган шартномасининг янги тафсилотлари маълум бўлди. У жаҳон спорти тарихидаги энг йирик шартнома

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "ПСЖ" билан келишувининг янги тафсилотлари эълон қилинди.

Le Parisen нашрининг ёзишича, томонлар ўтган мавсум охирида имзолаган шартнома спорт тарихидаги энг йирик шартнома бўлган. Уч йил давомида, ҳужумчи 636 миллион еврогача (солиқлардан ташқари) ишлаб олади.

Демак, маош йилига 72 миллион, шартнома имзолаганлик учун бонус 180 миллион бўлиб, уч босқичда тўланади.

Мбаппе шунингдек содиқлик бонусига ҳам эга бўлиши мумкин. 2023 йилнинг ёзида у 70 миллион, 2024 йилда 80 миллион, 2025 йилда 90 миллион олади.

Олдинроқ ҳужумчи клубини ўзгартириш ниятида экани хабар қилинганди.

Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи Лига 1да 11та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди.

Киритилди: 01:07, 24.10.2022.
Ўқилди: 3784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.